Қорақалпоғистон тиббиёт институтида замонавий таълим ва амалиётга эътибор
24.01.2025 Поделиться
Ҳурматли, Президентмиз ислоҳотларининг асосий мақсадларидан бири — тиббиёт соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашдир. Бунинг учун олий таълим муассасаларида таълим стандартлари яхшиланиб, талабаларнинг амалий тажрибасини оширишга эътибор қаратилди. Давлат раҳбар томонидан яратилган имкониялардан натижасида Қорақалпоғистон тиббиёт институти бугунги кунда юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда ўқитишни йўлга қуйди.
Бугунги кунда Институт замонавий ва инновацион усулларга асосланган ўқитишни амалга оширишда муҳим қадамларни ташлади. Хусусан, юқори даражадаги тиббий диагностика ва тиббий ёрдамни кўрсатиш, Инновацион Симуляция марказини яратиш орқали бугунги кунда талабалар, клиник ординаторлар, магистрлар ва шифокорлар амалий кўникмаларини ошириб келмоқда.
Юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналари, замонавий симуляторлар ва инновацион тренинг тизимлари амалиёт жараёнларини самарали ва муваффақиятли олиб бориш учун муҳим восита ҳисобланади. Шунингдек, лапароскопик операциялар ва турли касалликларнинг ташхисини аниқ ва сифатли қилиб қўйишга имкон берувчи тренинглар симуляторлари ҳам киради.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон тиббиёт институти Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан янги инновацион университет клиникаси ташкил этилган эди. Шу асосда республикамизда тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлашда клиника асосий таълим базаси ҳисобланади. Сўнгги 5 йилнинг ўзида институтга 10 млн. доллардан ортиқ инвестиция маблағлари жалб қилинди.
2024 йилда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Институт ректори Орал Атаниязова билан биргаликда амалга оширилган 7,3 миллион долларлик грант асосида ҚМИ Университет клиникасига замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, клиникада илғор тиббий ишларни амалга оширишга ижобий усулларни жорий этиш каби мустаҳкам пойдевор яратади.
Институтнинг ушбу инновацион лойиҳаси тиббиёт соҳасидаги кадрлар тайёрлашнинг янги босқичига олиб чиқишга хизмат қилади. Лойиҳа орқали талабалар ва шифокорлар тиббий амалиётни замонавий технологиялар ва илғор усуллар билан ўрганиб, келгусида Қорақалпоғистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Қорақалпоғистон тиббиёт институти Матбуот котиби